Тошкентдан Самарқандга зиёратга бордим. Йўлда масжидларда тўхташга тўғри келди. Мени энг қувонтиргани йўлдаги хар бир масжидда аёллар учун алохида “Аёллар намозхонаси��� борлиги бўлди.
Зинога элтувчи хаёл ёки ножўя қадам эшигингизни қоқиб келганида, қалбингизга мана бу хақиқатни эслатиб туринг:
Сизни Яратган, сизга уриб турган юрак ва хар бир нафасни инъом этган Зот барини кўриб ва эшитиб турибди.
Болалигимда “Тенг тенги билан” деган мақолни фақат бойлик ва ёшга нисбатан айтилади, деб ўйлардим. Улғайгач англадимки, инсоннинг тенги бойлигида ёки ёшида эмас, балки илмида, фахм-фаросатида, тарбиясида ва дунёқарашида, қадриятида экан