@BurchakOstida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
🇺🇦🇫🇷 Зеленский Макрон билан урушни тугатиш учун дипломатик қадамларни муҳокама қилди.
Зеленский, шунингдек, Россия спортчиларига Париждаги Олимпиада уйинларида жой йуқлигини алоҳида такидлади ва Макронга тақдим этилган қуроллар учун миннатдорчилик билдирди.
Украинада уруш дронлар, ҳаво ҳужумларидан, ракеталар учирилишидан энди анъанавий уруш техника ва воситаларига ўтаётганини сезиш мумкин. Буёғига, афтидан, шахсий таркиб ва оғир артиллерия, танклар ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Россиянинг Германиядаги элчихонаси: Берлиннинг Киевга Leopard 2 танкларини етказиб бериш ҳақидаги қарори ўта хавфли. Бу можаронинг янада кескинлашувига олиб келиши мумкин.
🇺🇿 Ўзбекистонда 5 млн инсон – камбағал
Камбағаллик чегараси расман минимал истеъмол харажатларига тенг. Бу миқдор – 498 минг сўм. Яъни аҳолининг 14 фоизи – тахминан 5 млн 40 минг кишининг оиласида бир ойлик даромад киши бошига 498 минг сўмга етмайди.
🇺🇦🇷🇺 Украина ҳарбий қўмондонлиги Донецк вилоятининг Соледар шаҳридан қўшинларни олиб чиқиб, унинг яқинида янги позицияларни эгаллашга қарор қилди, деди Украина қуролли кучларининг шарқий гуруҳи матбуот котиби полковник Сергей Череватий.
🇹🇷🇸🇪 Туркиядаги ҳукмрон партиянинг таъкидлашича, ҳозирда Туркиянинг Швеция билан НАТОга аъзо бўлиш жараёни бўйича ҳеч қандай келишуви йўқ, вазиятни фақат салбий баҳолаш мумкин.
🇷🇺🇦🇫🇺🇦 Ғарб манбаларининг хабар беришича, Эрондаги собиқ афғон армияси махсус бўлинмаларининг 1500 нафар жангчиси Россиянинг Украинада жанг қилиш таклифини қабул қилган, 200 нафари эса оилалари билан Россияга жўнаб кетган.