Қийналган бир оилага Аллоҳ йўлида хайрия қиламан деган яхшиларга далолат бўлмоқчиман.
Бир қўшни аёл бор. Ўзиям онасиям бемор. Оилада эркак йўқ. Отаси, акаси аварияда, укаси эса қурилишдаги нохуш воқеада вафот этишган. Эри ҳам жувон “онамни парвариш қиламан”, дегани учун ажрашган. Фарзандиниям отаси олиб қолган экан.
Қиз шу ҳолига ётоқ бўлиб қолган онасига қарайди. Онасининг қарамоғидан ортиб ишлолмайди. Онасига давлат томонидан бериладиган бир сиқим ногиронлик нафақасига кун кўришади. Яна қўни қўшнилар иссиқ совуғидан хабар олиб туришади.
Бу ёқда дори-дармон масалалари ҳам бор. Оила ниҳоятда қийналиб қолган. Олдин бир икки марта хайрия у��штирайлик деганимда ор қилиб қизи унамаганди. Ниҳоят, иложсизликдан рози бўлишди.
Кимда ким Аллоҳ йўлида шу оилага қурбим етгунича хайрия қиламан деса, қизнинг картасини қўяяпман.
5614 6812 5328 7159
Турсунова Шохиста