@Molly_2309 Мен манзилга соғ етиб олишим учун хайдовчига семичка ёрдам берса, бемалол! Ўлиб кетганимдан кўра шуниси анча афзал. Зарурат учун қилаётган ишини бефаросатликка ёйиш? Хафтада 1 марта, ишга 4 соат рўлда бориб келадиган одам сифатида айтаяпман, ҳар куни 10-12 соат йўлда юриш жасорат
@YKhan5004 Энди "ёмон ва золим" деганда ҳар бир одамни ўзини ўлчов ва тушунчаси бор. Кимдир учун келинга хўжалик ишларини буюриш ҳам золимлик ва ёмонлик ҳисобланади. Шунга ўхшаш нигоҳ билан қараса ростанам 90% қайноналар золимга айланади.
@OlloyorBTJMIVN@Barrkamol Финалда ким рақиб бўлишига боғлиқ. 2019 сезонда Месси Барса билан фақат Ла лигани олганди. ЛЧни эса Ливерпул олганди. Фаворит Ван Дейк эди. Олтин тўпни Мессига беришди. Чунки мавсум тўпурари эди. Вандейкда унақа голлар йўқ эди.
@Niyoh__ Эркак қатъийроқ бўлиши керак дебсиз. Ўта қатъиятли эркакларда ҳам онасига бир гапни тушунтира олмайдиган оилалар бор демоқчиман. Эркакни қатъиятли бўлиши етарли эмас баъзида. Шунақа пайтларда олтин ўрталиқни ушлаб яшашга тўғри келади. Хотинни ҳам, онани ҳам кўнглини олиб.
@HabibullohMD Тавба қилган бўлсангиз бўлди) Шу ҳам яхшиликка бўлди аслида. Сифлис орттириб олганизда нима бўларди?) Насдан максимум узоқро юриш керак ўзи. Тинчлик олий неъмат.
@Niyoh__ Яъни, инжиқ қайнона-қайнота бўлиш, миллат ёки жой-макон ва муҳит танламайди. У бой ёки камбағал бўлишга ҳам боғлиқ эмас. Инжиқ қаришни бошқариб, назорат қилиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам, ёши катталарга нисбатан тоқатлироқ бўлиш керак.
@Niyoh__ Фармонбиби бўлиш яхши эмас. Лекин ўшандай бўлиб қолишдан ҳеч ким кафолатланмаган. Қариган сари мияда салбий ўзгаришлар (шу жумладан деменция) бўлиши эҳтимоли ортиб боради. "Мен қариганимда фарзандимга мундоқ муомала қиламан" деб катта кетманг. Эхтимол ундан баттар ҳам бўларсиз
@KamaNoir "Бу майли" бўлолмайдида. Чунки жирканиб қўйдизда уже. Қолган ҳолатларни эса сўраб ўтириш шарт эмас. Соғлом ақл нима жирканчлигини ўзи филтрлай олиши керак одатда.
@Lazizovna Келишув шартларини бузса, пулни қайтиб бериши ёки махсулотни текинга ҳадия қилишини келишадиган бўлаяпти ўзи. Балки ўшанда зарарга кириб кетмаслик учун ҳам сарвисни сифатини оширишар. Бўлмаса шундай асаб ва умрни ейди бундайлар