Бренд номини билмай туриб, кийимнинг нархини билиб бўладими? Қиммат кийиниш билан қиммат кўриниш - иккита ҳар хил нарса. Баъзида оддий кийим ҳам тўғри бичим, сифатли мато ва ўринли комбинация ҳисобига жуда чиройли кўриниши мумкин. Демак бренд номи ҳар доим ҳам дид белгиси эмас.
Ўзбекона кийим деганда фақат адрас, атлас ёки кашта тушунилиши шарт эмас. Миллийликни бичимда, силуэтда, конструкцияда ҳам ифодалаш мумкин. Менимча, миллий меросни такрорлаш эмас, уни янги тилда гапиришни ўрганиш керак.
@Familiar_uz Вақтимни жуда ҳам қадрлайман, шунинг учун ёзишиб ўтиришни унчалик хуш кўрмайман. Одатда, қўнғироқ қилиб, масалани тезроқ ҳал қилишга ва бу ҳақда бошқа бош қотирмасликка ҳаракат қиламан.
@MadinaShavkat Андатра асосан телпак тикиш учун боқиларди. Ҳозир эса қишлар аввалгидек совуқ келмаётгани сабабли телпакка бўлган талаб ҳам анча камайган. Балки шунинг учун ҳам андатра боқиш аввалгидек оммалашмагандир.
Болалигимда қўшнимиз андатра боқишарди. Уларнинг терисидан эса қишки телпаклар тикишарди. Ўшанда бу жараёнга оддий ҳолатдек қарардим. Фақат йиллар ўтиб, мўйна, табиий терилар ва уларни олиш усуллари ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлгач, бу соҳага бошқача назар билан қарай бошладим
@drvjkh7 Ҳеч ким яхши мутахассис бўлиб туғилмайди. Ёшларга имконият бериш, амалиёт орқали тажриба орттиришига шароит яратиш керак. Бундай муаммоларнинг олдини олиш учун хориждаги каби ўсмирлар учун ҳам ишлаш ва касб ўрганиш дастурларини йўлга қўйиш, бунинг учун эса аниқ тизим яратиш зарур
@kzilolb Ҳа, бу дид масаласи ва бу мутлақо нормал ҳолат. Ҳайвон принтлари, асосан, экстравагант услубни ёқтирадиган ва образларида жасоратли акцентларни яхши кўрадиганларга кўпроқ ёқади.
Antonin Tron Balmain’да экстравагантликни кундалик услубга олиб киряпти. Ҳайвон принтлари, янги деталлар, жасур образлар, лекин ҳаммаси жуда бемалол, худди оддий кийимдек. Менга ёққани, бу ерда ортиқча кўз-кўзсиз ўзига хослик бор. Balmain’нинг янги қиёфаси қизиқ бўляпти.
Animal extravagalia.
A Maison code, Men’s Pre-Spring 2027
by Antonin Tron
Extravagance designed to be worn in the most casual, un-self-conscious way.
Photography: Matthias Vriens
@Usmoniy0707 Мен учун ҳам, бу тери маҳсулотлари қанчалик чиройли кўринмасин, улар доим қандайдир ғамгинликни эслатади. Назаримда, кийим инсонга фақат чирой эмас, балки кўтаринки руҳ ва яхши кайфият ҳам бағишлаши керак.
Мижознинг ташқи кўриниши, қомат тузилиши, пропорциялари ва барча маълумотларини ўрганиб чиқиб, унга индивидуал стиль концепциясини яратдим.
Асосий йўналиш: Dark Minimalism ва Old Money.