ФАРЗ фильмини кўриб тугаттим.
Аллоҳга бўлган ишончи юқори бўлган бир инсон (бу ҳар биримиз бўлишимиз мумкин) ни ҳозирги реал ҳаётдаги вокеаларни яшагани кўрсатилган.
Тақдир уни танлов олдида қолдирди. Ваъда ёки фарз.
шу ўринда ўзимизга савол бериш керак. Мен нима қилар эдим деган. Жавоби аниқ, фильм қахрамонига ўхшаган инсонлар кам барибир. Ваъдасида турадиган ва инсонийлик биринчи ўринда турадиган қахрамон. Фильм аввал бошдан Умрага борган аксар инсонларни характеристикасини очиб берган. Бу пропоганда эмас, бу кўзгу! Хофиз ва карнай сурнайда ижодкорлар ошириб юборишди, деб ўйлайман. Лекин, бу умумий картинага таъсир қилмаган. Фильм қахрамони ажойиб оила тарбия қилган, фарзандлари барчаси жамиятда фарзанд қандай бўлиши кераклигини зўр кўрсатиб берган. Исқирт одамларни хам ўз манфаатлари учун хеч нарсадан тап тормаслиги ҳам жуда зўр кўрсатилган. Бу реалликка жудаям яқин. Мен хафа бўлганим, исқирт одамларни ишига оила аъзолари кўр кўрона ишониши. Бу фильм давомида каҳрамонларни характерига умуман тескари деб, ўйладим. Фильм менга ёқди. Қисқа жудаям. шу томони минус мен учун.
@smk1039 Man sizni 2 sezondan beri xo‘rzon qand ham yutmagan, "cho‘kayotgan odam hasga ham yopishadi" degandek futbolda familyasidan boshqa narsasi qolmagan odamni trener qilgan klubni muhlisi deb o‘ylabman