Буддизмдаги мен ёқтирадиган муҳим қарашлардан бири - ҳеч кимдан ҳеч нарса кутмаслик.
Яъни инсонлардан кутиши ва унинг натижаси кутганидек бўлмаслигидан олинадиган агрессив энергия инсонни ҳар кўйга солиши мумкин.
Кутиш талабга айланганда, воқелик мос келмаса, ичкарида агрессив энергия туғилади. Ғазаб, алам, хафагарчилик инсонни ҳар кўйга солади.
Ҳеч кимдан ҳеч нарса кутма. Ҳеч ким сенга қарздор эмас. Одамлар сен кутганингдек эмас, ўзлари хоҳлаганидек йўл тутадилар. Кутилмаларинг қанчалик кам бўлса, кўнгил қолишинг ҳам шунчалик кам бўлади.
Сиз ҳам шу қоидага амал қиласизми?
#фикрлар #буддизм
Болани қандайдир хатоси учун унинг оиласини, оиласидаги тарбияси нотоғри эканлигини такидлаш тўғри деб ўйламайман. Аммо буни деярли хар куни ён атрофимда кузатаман.
Агар “Қуш уйида кўрганини қилади” деган мақолни мутлақ тўғри деб билсак, нега бир оилада ўсган беш нафар фарзанддан бири ҳуқуқшунос, бири олим, ёки яна бирор бири муттахам ўғри бўлиши мумкин? Агар тарбия фақат ота-онанинг қўлида бўлса, нега бир оилада ўсган болалар бир-биридан кескин фарқ қилади?
Ёки бирор оилада кўрганмисиз, болам зўр муттаҳам ўғри бўлсин деб тарбия қилинаётганини😂)
Демак, инсон таълим-тарбияси бу битта манбадан эмас, балки кўп омиллардан иборат мураккаб жараёнлиги аён.
Масалан,
оила муҳити,
жамият,
мактаб,
дўстлар каби.
Энг мухими эса ўз ички характери ва иродаси таъсирида шаклланади.
Ота-она шунчаки йўл маслаҳатчиси. Аммо асосий масала шундаки йўл танлаш ва йўл кўрсатиш икки хил тушунча. Ҳар бир бола бир кун келиб ўз қарорларига мустақил субъектга айланади. Унинг танлови ота-она истагига мос келмаслиги ҳам табиий, чунки инсон механик буюм, натижа эмас, у тирик, иродали, хиссиёт тажриба ва муҳит ўртасида ўз йўлини топадиган мавжудот. Шунинг учун фарзанд хатоси учун ота-онани айблаш бу мавзуга енгил қарашдир.
Оддий мисол билан тушунтирсам. Коктейлъ таёрлаш учун бизга кўп нарса керак бўлиши мумкин. Аммо фақат сут солиб ўхшамаганда эса сут айниган экан десак нотўғри бўлади.
Қисқаси, шу.
бу пост нега ёзилди. Бир ўртоғимни қилган кичик хатоси учун устоз шунчалик таҳқирладики, ота онаси ва буви буваларини хам гапириб ўтди. Узур сўраса ҳам. Устозни дарс ўтгиси келмаётган эдими билмадим. Агар хақиқатдан ҳам қуш уйда кўрганини қилади десак, сизнинг ота онангиз ҳам сиз каби шантаж ва болаларга қандай муносабатда бўлишни билмайдиган шахсми? дедим. Ичимда...
Ашнақа бўлди.
Мазза қилдик, видео ҳам олмабман бир. Очиқ микрофан, пулига нисбатан 10х юқори даража. Ҳалиям экарандан кўриб юрибсиламиее..
@BekzodYusupov19 🔥.
2-расм 3 мушкитёр, юзимизни ёпдим, по моему фақат Моҳинурникини очиб қўйишим ҳам ҳато бўларди.
Ўсмир ёшдаги фарзандингиз қандай китоблар ўқиётганига албатта эътибор беринг.
Хозир кўп учраётган муаммолардан бири, “зато китоб ўқияптику” деб, мазмунига қарамасдан ҳар қандай асарни қўлига бериб қўйиш.
Аслида баъзи китобларни ўқиганидан кўра, ўқимагани яхши.
Шунинг учун фарзандингиз қандай асар ўқияпти эътибор беринг, керак бўлса аввал ўзингиз ўқиб кўринг. Бу тарбиянинг муҳим бир қисми.
Агар унинг тарбияси, маданияти ва дунёқараши сиз учун муҳим бўлса, аввало ўзбек адабиётларидан бошлангани тўғри бўлади. Чунки бола ҳали ёш, дунёни тўлиқ англамаган, қандай синовлар, қандай муносабатлар ва қандай масъулиятлар борлигини билмайди.
Айниқса қизларда ор-номус, маданият, ўзини тутиш каби тушунчалар ҳали шаклланиб улгурмаган бўлади.
Албатта, рус адабиётлари ва бошқа миллат адабиётлари ҳам яхши – лекин менимча уларни кейинроқ ўқиган маъқул. Бунга сабаб кўп. Чунки баъзи асарларда турли муносабатлар енгил тасвирланиши, ор-номус мавзуси жиддий қабул қилинмаслиги мумкин. Бу – уларнинг менталитети, улар учун тўғри. Аммо буни ҳали дунёқараши тўлиқ шаклланмаган ўқувчи нотўғри қабул қилиб, нотўғри хулосага келиши эҳтимоли катта.
Ўзбек адабиётларида бу мавзулар одатда жиддий ва аниқ тарзда ёритилган.
Шундан кейин бола бошқа асарларга ўтса, уларни таҳлил қилиш, фарқларни тушуниш, хулоса чиқариш осонроқ бўлади.
Ўғил болалар учун ҳам ўзбек адабиётидаги "эркак" образлари муҳим.
Хулоса, бу ерда маъно рус адабиётини ёмонлаш эмас.
Улар ҳам яхши, улар учун тўғри.
Фақат болага нима қай пайтда берилгани муҳим.
Шахсий кузатувлар натижасидаги пост.