Агар одамлар ёлғон гапирмай қўйса, нималар яхши томонга ўзгаради?
1. Ишончнинг тубдан ортиши
Ҳозир муносабатлар, бизнес ва сиёсатдаги куч-ғайратнинг салмоқли қисми ахборотни текшириш, “сатрлар орасидаги маънони уқиш” ва ёлғондан ҳимояланишга сарфланади. Ёлғон бўлмаса, бу қатлам йўқолади. Шартномалар матни қисқаради. Музокаралар тезлашади. Дўстлик ва никоҳ мустаҳкамланади (ёки асоси хомхаёлларга қурилган бўлса, тезда барбод бўлади). Юқори даражадаги ишонч иқтисодий самара беради: ҳуқуқшунослар камаяди, назорат сусаяди, бюрократия қисқаради.
2. Фан, тиббиёт, муҳандислик
Фан аллақачон ҳақиқат маданиятига энг яқин соҳа, лекин ҳатто унда ҳам нашрлар босими, натижаларни бўрттириб кўрсатиш ва “ноқулай” маълумотлар учрайди. Мутлақ ростгўйлик тараққиётни тезлаштиради. Шифокорлар ноаниқлик ва хатоларни яширишни тўхтатади. Беморлар эса хавф-хатарлар ҳақида аниқроқ тасаввурга эга бўлади.
3. Сиёсат ва ижтимоий соҳа
Сиёсатчилар бажариб бўлмас ваъдаларни беришни бас қилади. Сайловчилар эса чиройли гапларга алданиб овоз беришдан тўхтайди. Реклама ва PR зерикарли, аммо аниқ тавсифларга айланиб қолади. Бу, эҳтимол, популизм ва оммавий онгни манипуляция қилиш даражасини пасайтиради.
4. Шахсий муносабатлар
Одамлар ўзига ким чинакамига мос тушишини тезроқ англаб етарди. Ўзаро ёлғонлар устига қурилган узоқ йиллик муносабатларга барҳам топади. Бу оғриқли жараён, лекин узоқ истиқболда бахтсиз никоҳлар ва заҳарли ҳаёт сонини камайтириши мумкин.
Агар одамлар ёлғон гапирмай қўйса нима бўлади? (тадқиқот)
Инсонлар мунтазам равишда ёлғон гапиради. Агар бунга барҳам берилса нима бўлади? Албатта мутлақо ростгўй жамиятнинг афзалликлари бор, бироқ қийинчиликлар ва ҳалокатли таъсирлар билан бирга.
Одамлар мутлақо ростгўй бўлиб қолганида юз берадиган қийинчиликлар ва ҳалокатли таъсирлар:
1. Ижтимоий юмшатиш воситаси йўқолади
Кундалик ёлғоннинг аксарияти ёвузлик эмас, балки ўзаро келишмовчиликни камайтириш усулидир:
“Ҳаммасини аъло даражада уддаладинг” (аслида ўртамиёна).
“Ҳозир бандман” (“сен билан гаплашишни истамаяпман” дейиш ўрнига).
“Овқат жуда мазали бўлибди” (кечки базм кайфиятини бузмаслик учун).
Юмшатиш воситасига барҳам берилса, ўзаро мулоқот дағал, кўпинча оғриқли тус олади. Кўпчилик элакдан ўтказилмаган ҳақиқатнинг доимий оқимига ҳиссий жиҳатдан тайёр бўлмайди. Ижтимоий хавотир даражаси ортади.
2. Низолар кўпаяди ва кескинлашади
Ҳақиқат кўпинча ёқимсиз бўлади. Одамлар ҳозир сукут сақлаётган нарсалар: ташқи кўриниш, ақл, жинсий жозиба, хатолар, ҳасад, ёқтирмаслик ҳақида гапиришга мажбур бўлади. Ҳозир хушмуомалалик асосига қурилган кўплаб муносабатлар шунчаки барбод бўлади. Эҳтимол, алоқаларнинг узилиши, ишдан бўшатишлар ва оммавий жанжаллар сони ортади.
3. Руҳий товон
Одамлар ўз қадрини ва рағбатини сақлаб қолиш учун кўпинча ўзини ўзи алдайди. Ўз-ўзини алдашдан тўлиқ воз кечиш ҳаётини ўзи, ўз истеъдоди ёки муносабатлари ҳақидаги хомхаёллар асосига қурган одамларда оммавий руҳий инқирозни келтириб чиқариши мумкин. Баъзи файласуфлар (масалан, Ницше) маълум даражадаги хомхаёллар ҳаёт учун зарур деб ҳисоблаган.
4. Шахсий дахлсизлик ва хавфсизлик
Агар “ёлғон гапирмаслик” сукут сақлашдан воз кечишни ҳам англатса, у ҳолда шахсий ҳаёт чегаралари жиддий равишда йўқолади. Одамлар ҳозир ичида сақлаб келаётган фикрларини овоз чиқариб айтишга мажбур бўлади. Бу кўпчилик учун чидаб бўлмас даражадаги мутлақ очиқлик муҳитини яратиши мумкин.
Сунъий интеллектнинг шаклланишида фақат икки давлат - АҚШ ва Хитой иштирок этмоқда.
Хитой ўз навбатида пойга тамойилини янада соддалаштирган - шунчаки Америка моделларидан нусха кўчириш орқали.
Ўзбеклар ва руслар умумий аждодга эга экани ҳақида ўқидим.
R1a1 — энг машҳур Y-хромосома гаплогуруҳ бўлиб, фақат отадан ўғилга ўтадиган генетик линиядир. Гаплогуруҳ – жуда қадимий умумий аждодга эга одамлар гуруҳи, миллат эмас.
R1a1 - иккита асосий шохи бор: R1a-Z282 — Европада устунлик қилади (руслар, украинлар, поляклар, беларуслар), R1a-Z93 - марказий ва жанубий Осиёда тарқалган (ўзбеклар, тожиклар, шимолий ҳиндлар, непалликлар). Бу эса тахминан 6 минг йил олдин ўзбеклар ва русларда умумий аждод бўлганини англатади.
R1a ўзбеклар орасида тахминан 30 фоиз эркакда учрайди.
Forbes нашрининг ёзишича, аҳмоқ ходимлар бошқалардан кўра кўпроқ бошлиқ бўларкан. Бундай одамлар "ўзимизники" деган таассуротни қолдираркан, ишонч билан гапираркан ва ўз қарорларига камдан-кам шубҳа қиларкан. Бундан ташқари, ўз қобилиятига ортиқча баҳоларкан, вазифаларнинг мураккаблигини сезмаскан, шунинг учун деярли ҳар қандай ишга ўйлаб ўтирмасдан киришаркан.
Талабалик пайтимда Жалолиддин Мангуберди тарихи ўқитилганда, у ҳақдаги воқеалар шубҳа уйғотган эди. Биринчиси ва энг асосийси - у ўз оиласини мўғуллар қўлига тушмаслиги учун дарёга оқизгани. Менинг фикримча, мусулмон одам ўз оиласига нисбатан бундай қилмайди. Менинг фаразим - у оиласи билан мўғуллардан қочиб, дарёдан кечиб ўтмоқчи бўлганида сол кучли оқимга дош бермаган, ўзи бир амаллаб омон қолган, бироқ оиласи нобуд бўлган.
Мангуберди ҳақидаги бу воқеани ёзиб қолдирган Шиҳобиддин Муҳаммад ан-Насавий ҳисобланади. У Жалолиддиннинг котиби ва яқин ҳамроҳи бўлган. Шунинг учун унинг асари — «Сират ас-султон Жалолиддин Манкбурни» (Жалолиддин Мангуберди ҳаёти) — энг қимматли ва биринчи даражали манба ҳисобланади. Насавий кўп воқеаларнинг бевосита гувоҳи бўлган. Аммо бу китоб Мангуберди ўлимидан 10 йилдан (!) кейин ёзилган. Унинг асарида султонни улуғлаш руҳи кучли бўлгани учун маълум даражада бирёқлама ёндашув бор. Шу туфайли илмий давраларда танқидий кўз билан қаралади.
Умар Хайём ҳақидаги фейклар
Немис шарқшуноси Ҳанс Шедер 1930-йилларда «Форс адабиёти тарихидан Умар Хайёмнинг номини ўчириш керак», деган эди. Унинг фикрича, тарихий Умар Хайём буюк математик, астроном ва файласуф бўлган, аммо «ижоди» ўнлаб аноним ва маълум муаллифларнинг шеърларидан шаклланган тўқимадир.
Ҳозир Умар Хайёмга нисбат бериладиган 5 мингта рубоий бор, аммо уларнинг тахминан 150 таси уники экани айтилади.
Умар Хайём рубойиларини кашф қилган (реклама қилган) олим британиялик Эдвард Фицжералд (1809-1883) ҳисобланади. У 1859 йилда «Умар Хайём рубоийлари» номи билан китоб нашр эттирди. Икки йил ичида атиги 126 нусхаси сотилган. Аммо кейин Фицжералдда Умар Хайём «руҳи уйғонди», у китобни қайта ишлади ва тўлдирди, натижада 1861 йилда «Умар Хайём» шеърияти Англияда катта ҳайратга сабаб бўлди. 1868 йилда Фицжералд иккинчи, 1872 йилда эса учинчи нашрини чиқарди ва бу шеърларни иссиқ перашка каби босиб чиқаришни давом эттирди. Икки кичик қўлёзмадаги шеърлар сони 2 мингга етди, Фицжералд вафотидан сўнг уйидан нашр этишга улгурмаган яна 3 мингга яқин шеър топилди.
Оқибатда Умар Хайёмники деб айтилган қўлёзмалар кутубхоналар олиб ташланмоқда. Масалан: машҳур америкалик эроншунос Ричард Фрай томонидан сотиб олинган Умар Хайёмнинг «қўлёзмалари» расман сохта деб топилди ва Ҳарвард кутубхонасидан олиб ташланди (бу замонавий бўлиб чиққан кўк бўёққа қараб аниқланди).
Умар Хайём ҳақидаги фейклар
Немис шарқшуноси Ҳанс Шедер 1930-йилларда «Форс адабиёти тарихидан Умар Хайёмнинг номини ўчириш керак», деган эди. Унинг фикрича, тарихий Умар Хайём буюк математик, астроном ва файласуф бўлган, аммо «ижоди» ўнлаб аноним ва маълум муаллифларнинг шеърларидан шаклланган тўқимадир.
Ҳозир Умар Хайёмга нисбат бериладиган 5 мингта рубоий бор, аммо уларнинг тахминан 150 таси уники экани айтилади.
Умар Хайём рубойиларини кашф қилган (реклама қилган) олим британиялик Эдвард Фицжералд (1809-1883) ҳисобланади. У 1859 йилда «Умар Хайём рубоийлари» номи билан китоб нашр эттирди. Икки йил ичида атиги 126 нусхаси сотилган. Аммо кейин Фицжералдда Умар Хайём «руҳи уйғонди», у китобни қайта ишлади ва тўлдирди, натижада 1861 йилда «Умар Хайём» шеърияти Англияда катта ҳайратга сабаб бўлди. 1868 йилда Фицжералд иккинчи, 1872 йилда эса учинчи нашрини чиқарди ва бу шеърларни иссиқ перашка каби босиб чиқаришни давом эттирди. Икки кичик қўлёзмадаги шеърлар сони 2 мингга етди, Фицжералд вафотидан сўнг уйидан нашр этишга улгурмаган яна 3 мингга яқин шеър топилди.
Оқибатда Умар Хайёмники деб айтилган қўлёзмалар кутубхоналар олиб ташланмоқда. Масалан: машҳур америкалик эроншунос Ричард Фрай томонидан сотиб олинган Умар Хайёмнинг «қўлёзмалари» расман сохта деб топилди ва Ҳарвард кутубхонасидан олиб ташланди (бу замонавий бўлиб чиққан кўк бўёққа қараб аниқланди).
Oʻzbekistonda atamalarning ham joyi almashib ketgan
Vazirlar Mahkamasi — Vazirlar Devoni deb atalishi kerak.
Mahkama esa Sud. Oliy sud — Oliy mahkama.
Jinoyat ishlari boʻyicha Yunusobod tuman sudi — Jinoyat ishlari boʻyicha Yunusobod tuman mahkamasi.
Sudya — hokim
Viloyat rahbari — voliy, tuman/shahar rahbari — maʼmur
Қораденгиз 🇹🇷 Туркияники бўлди
Ўтган ҳафта Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидон Киевга борди ва Украина ташқи ишлар вазири Сибига билан матбуот анжумани ўтказди, унда Туркия Қораденгизда Украина учун келажакдаги хавфсизлик кафолатларини таъминлашини айтди.
Содда тушунтирилса, бу «махсус ҳарбий операция» якунларига кўра Қораденгизнинг хўжайини Анқара бўлишини англатади. Туркия — НАТО аъзоси.
Тахминан икки ярим аср олдин (1774 йилги сулҳ) Россия Усмонли империясидан денгизга чиқиш ва у ерда флот сақлаш ҳуқуқини тортиб олган эди. Энди эса Туркия бир ўқ ҳам узмасдан уни қайтариб олмоқда, шунчаки душман ўзини ўзи чўктиришини сабр билан кутди холос.
Қизиқ статистикага кўзим тушди: 2022 йилда Ўзбекистонда олий маълумотлилар орасида қизлар биринчи марта йигитлардан ўзиб кетди ва бу давом этмоқда.
Бу эса эркаклар орасида аутсайдерликнинг дунёвий кучайиш тенденциясини Ўзбекистонга ҳам кириб келганини англатади (бу алоҳида қизиқ мавзу). Бугунги кунда айнан олий маълумот бутун дунёда фаровон ҳаётга йўлланма вазифасини ўтайди (агар бой оилаларни ҳисобга олмаса, бу ягона ижтимоий лифт).
Анъанавий шарқ давлатларида вазият бундай эмас дейишга шошилманг, ҳатто мусулмон давлат ҳисобланадиган Иорданияда ҳам олий ўқув юртлари талабаларининг ярмидан кўпи қизлар (52%) экан.