Саакашвили Шимолий Кавказ халқларини Россиядан ажралиб чиқишга чақирди
"Сўнгги воқеалар Москва режимининг ўта заифлигини кўрсатди. Эски қаршилик ҳаракатларини жонлантиринг ва янгиларини яратинглар, улар орқали демократик дунё билан алоқаларингизни фаоллаштиринглар"
@burchakostida
У ҳозирда Саудия Арабистони Тоййиба университети кимё факультетида дарс беради. "Саратон ўсимталарини даволаш" мавзуида докторлик ишини ҳимоя қилган.
У Раббига итоат қилди, иффат ва муҳташамлигини сақлади, оиласи ва мамлакати обрўсини кўтарди. Муслима аёллар фахрланадиган намуна
#Стоп_исламофобия
АҚШнинг Стенфорд университети саудиялик кимё фанлари доктори Нажло Радодийни 2022-йил жаҳонда энг кучли таъсирга эга 2% олимлар рўйхатига киритди. Академик олима Нажло дунё илмий муассасаларининг кўплаб нуфузли даража ва тақдирларига муносиб кўрилган.
#Жадидчилик
Исломни янгилаш (яъни, жадидчилик) динни ўз жойидан одамлар хоҳлаган томонга кўчириш эмас. Балки одамларни ҳавои нафслари доирасидан Аллоҳ рози бўладиган томонга кўчиришдир.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий, "Исломни қандай тушунамиз?!" китобидан.
Твиттерга жуда хавотир билан кираман. Ва чиқаётганимда кайфиятим 0 бўлади. Бегона фикрлар ва калондимоғ ёзувлар ичра ўзимни ғариб сезаман унда. Бир-икки кўнгилдошларнинг твитлари ҳам тасалли бера олмайди.
Шунинг учун унга хафталаб кирмайман.
Туркиядаги ўзини ўлдириш ҳолатлари сони. Илк қатор йил, иккинчиси ўзини ўлдирган эркаклар ва учинчиси аёллар сони.
Бундан Туркияда аёллар зўравонлиги кучли экан, деб хулосалаш мумкинми? Асло йўқ. Ҳар бир ўлим ортида кўп ва турли сабаблар бор. Хулосада енгилтак бўлмаслик керак.
Ибодат учун:
ёшлигимизда ўйиндан бўшамас эдик..
улғайганимизда ишдан, ташвишдан бўшамадик..
кексайганимизда энди хасталикдан бўшамаяпмиз..
Ҳар вақтнинг ўз синови ва ўз баҳонаси бор. Алданиб қолманг!