Бола билан тана хавфсизлиги ҳақида қандай суҳбатлашиш керак? Кўпчилик ота-оналар бу мавзуда нима дейишни билмайди. Аммо бола кичик ёшидан танаси ҳақида билиши, саволларига уялмай жавоб олиши, шахсий чегараларини англаши ва ёрдам сўраши мумкинлигини билиши муҳим. Болани ҳимоя қилиш масъулияти катталар зиммасида.
Шу мақсадда "МЕНИКИ. Болангиз билан тана хавфсизлиги ҳақида суҳбатлар" қўлланмасини мустақил тарзда тайёрладим. Унда ота-оналар учун бола ёшига мос тавсиялар, бола билан суҳбатни бошлашга ёрдам берадиган савол ва иборалар, шунингдек, биргаликда бажариладиган машқлар ва расм бўяш саҳифалари бор. Асосий суҳбат ва машғулотлар тахминан 3–8 ёшли болаларга мўлжалланган.
Қўлланмани юклаб олиб ёки босмадан чиқариб фойдаланинг. Илтимос, уни бошқа ота-оналар, тарбиячилар, ўқитувчилар ва болалар билан ишлайдиганларга ҳам улашинг.
📄 pdf: https://t.co/lZ1cwubOMa
🔗 Word форматида: https://t.co/pB0L9HzPna. Файлни мунтазам янгилаб боришга ҳаракат қиламан.
RT учун раҳмат!